Musulmonning odob kitobi
  • 4.5

Musulmonning odob kitobi

  • Последняя версия
  • BarakaIslomiy

Гўзал хулқ, бошқалар ҳавасини келтирадиган одоб ахлоқ мусулмоннинг кўркидир

Об этом приложении

Ҳар қандай фарзанд маълум бир муҳитда, маълум бир оилада дунёга келади.
Унинг келажакда ким бўлиб етишиши албатта бевосита фарзандга бериладиган эътиқодий, ахлоқий тарбияга боғлиқдир. Фарзандларга одоб бериш энг аввало оиладан бошланади. Маънан юксак, гўзал хулққа эга ота оналарнинг фарзандлари ҳам одобли бўлади. Бу гўзал хулқ, бошқаларнинг ҳавасини келтирадиган одоб ахлоқ инсон кўрки саналади. Гўзал хулқ тўғри тарбияга дахлдордир. Ота она фарзандларга яхши билан ёмоннинг, ҳалол билан ҳаромнинг, маърифат билан жаҳолатнинг, саховат билан бахилликнинг фарқини аниқ тушунтира билиши ва ҳар вақт уларни эзгулик йўлига чорлашлари лозим бўлади.
Дарвоқе, ота оналар фарзандлари учун бу эзгу амаллар учун мезонўлчовни қаердан олади? Бу албатта муҳим бир савол. Жавоби эса мусулмонлар учун жуда ҳам осон. Фақат унга амал қилиш қолади. Бу биринчи навбатда Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони каримда баён этилган ҳукмлар. Одобни тўғри шакллангириш учун энг муҳим мезон шу. Иккинчидан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари инсоннинг маънан юксалиши, эзгуликка интилиши, ҳалолни ҳаромдан фарқлай билиши, инсон ўз ҳаётининг мазмунмоҳиятини англаб олиши учун ниҳоятда муҳимдир.

Зоҳиджон Исломов,
филология фанлари доктори, профессор
МУСУЛМОННИНГ
ОДОБИ КИТОБИ

Версии Musulmonning odob kitobi